Япония учирган космик кема Ой юзасига муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.
Унга кўра, Япониянинг СЛИМ (Смарт Ландер фор Инвестигатинг Моон) космик кемаси Ой юзасига муваффақиятли қўнган. Бироқ ҳозирда муҳандислар унинг аккумуляторининг қуввати бутунлай тугаб қолишидан қўрқмоқда. Чунки қурилманинг қуёш панеллари электр энергияси ишлаб чиқармайди. Агар батареялар тугаса, СЛИМ билан алоқа узилиши мумкин.
Япония космик агентлиги вице-президенти Хитоши Кунинака ракетанинг Ерга юмшоқ қўниши асосли эканини қайд этди:
“Агар қўниш муваффақиятли бўлмаганда, жуда катта тезликда Ой юзаси билан тўқнашув содир бўларди ва космик кеманинг функциялари бутунлай йўқоларди. Лекин у ҳали ҳам бизга мунтазам равишда маълумотлар етказмоқда. Демак, биз мақсадимиз – муваффақиятли қўнишни эпладик”, дейди у.
Маълумот учун, СЛИМънинг ойга муваффақиятли қўниши Японияни АҚШ, Совет Иттифоқи, Хитой ва Ҳиндистондан кейин Ойга етган бешинчи давлатга айлантирди.